Ўзб   O‘zb   Рус   Eng  
Atrof muhitni avaylab asraylik!
Murojaat uchun:
+998(66) 239-33-75
Fax:
+998(66) 239-33-75
 
 
 
  Версия для печати     Скачать (pdf)

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республиканинг иссиқлик ва сув билан таъминлаш ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, белгиланган тартибда:

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ намунавий шартномаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев

15.07.2014 й., № 194


Киритилган вақти: 13/01/2015 13:02 Кўрилганлиги: 168
 
 

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ


Виртуал қабулхона Мурожаат ҳолати Мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

Жами мурожаатлар: 22 (100%) Кўриб чиқилмоқда: 13 (59%) Кўриб чиқилган ва жавоб берилган: 9 (41%)

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг