Ўзб   O‘zb   Рус   Eng  
Atrof muhitni avaylab asraylik!
Murojaat uchun:
+998(66) 239-33-75
Fax:
+998(66) 239-33-75
 
 
 
  Версия для печати     Скачать (pdf)

Савол-Жавоблар

Ушбу саҳифада кўп сўраладиган саволлар ва уларга берилган жавоблар эълон қилинади.

САВОЛ: Сув ўлчагичнинг лаборатория кўриги вақти ўтганда сув учун тўлов қандай ҳисоб қилинади?

ЖАВОБ: Самарқанд Вилоят "Сувоқова" ИЧДК Низомининг IV боб 4.1; 4.2; 4.3;.4.4 бандига асосан сув учун тўлов қуйидагича ҳисоб қилинади:

4.1. "Мижоз"нинг шахсий уйида сув ўлчагич ўрнатилган бўлса, унинг сув учун тўлови ушбу ўлчагич бўйича белгиланади. Агар сув ўлчагич ўрнатилмаган бўлса, "Мижоз"ни сув учун тўлови амалдаги сув истеъмол нормативлар ва нархлар бўйича белгиланган тартибда ҳисобланади.

4.2.  Шахсий уйда сув ўлчагич носоз бўлган ёки давлат кўригидан ўтиш муддати ўтиб кетган ҳолларда, биринчи ойда сарфланган сув миқдори олдинги уч ойларнинг ўртача сарфига қараб ҳисобланади. Агар сув ўлчагич бир ой давомида таъмирланмаса ёки давлат кўригидан ўтказилмаса, "Мижоз"нинг сув учун тўлови мазкур шартноманинг 4.4 бандига асосан ҳисобланади.

4.3. "Мижоз" шаҳар сув тармоғига ўзбошимчалик ва ноқонуний йўл билан уланган ёки сув ўлчагичда муҳрларни бузган ҳолларда, ушбу ойда фойдаланган сув учун тўлов мазкур шартноманинг 4.4 бандига асосан ҳисобланади.

4.4. Ушбу шартномада белгиланган ҳолларда, маълум кунлар давомида сарфланган сувнинг ҳажми "Мижоз"ни уланган қувурнинг бир кунлик сув ўтказиш қобилиятига қараб қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: Q=2.65 x F x t x H.  бунда: F-қувурнинг кўндаланг кесимини майдони (м2) , t-24 соат, H-сувнинг босими (м)         


Охирги ўзгариш вақти: 25/05/2015 17:03 Кўрилганлиги: 225
 
 

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ


Виртуал қабулхона Мурожаат ҳолати Мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

Жами мурожаатлар: 22 (100%) Кўриб чиқилмоқда: 13 (59%) Кўриб чиқилган ва жавоб берилган: 9 (41%)

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг