Ўзб   O‘zb   Рус   Eng  
Atrof muhitni avaylab asraylik!
Murojaat uchun:
+998(66) 239-33-75
Fax:
+998(66) 239-33-75
 
 
 
  Версия для печати     Скачать (pdf)

Истеъмолчилар ҳуқуклари декларацияси

“Сувоқава” ИЧДК истеъмолчилари ҳуқуқлари декларацияси

Ташкилотнинг мижозга қаратилган сиёсатини амалга ошириш, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда улар билан ишлаш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқова” қуйидаги ҳуқуқларни кафолат қилади:

  1. Хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи

Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқова” хизматларининг ҳар битта истеъмолчиси хизматларни кўрсатиш ҳақидаги ёзма шартномани тузиш ҳуқуқига эга. Зарур бўлган ҳужжатлар рўйҳати билан  www.xtb.uz сайтида ҳамда хизмат кўрсатиш залида танишиб чиқишингиз мумкин.

  1. Сифатли хизмат кўрсатишдан фойдаланиш ҳуқуқи

Ҳар битта истеъмолчи сифатли хизмат кўрсатишдан фойдаланиш ҳуқуқига эга, ҳусусан:

  • Канализация хизматларининг сифати;
  • Бажарилаётган таъмирлаш ишларининг сифати;
  • Мижозларга хизмат кўрсатишнинг ташкилот офисидаги сифати.
  1. Ахборот олишга ҳуқуқ

Бизнинг мижозларимиз билан оператив тарзда ўзаро таъсирни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқова” қуйидаги алоқа каналларига эга:

  1. Алоқа маркази:
  • Умумий саволлар бўйича телефон/факс 237 04 08
  • Қарздорликни солиштириш масалалари бўйича телефон 237 02 58
  1. Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқова”га ёзма равишда мурожаат қилиш: индекс 1401407, Самарқанд шаҳри, Узбекистанская кўчаси, 114-а
  2. Истеъмолчиларга манзил бўйича хизмат кўрсатиш офислари: Самарқанд шаҳри, Узбекистанская кўчаси, 114-а
  3. Электрон почта: xtb@mail.ru
  4. Истеъмолчининг Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқова” сайтидаги шахсий кабинети https:/www.xtb.uz. /

Фойдаланишга ҳуқуқ

Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқова” мижозларига қуйидаги фойдаланиш турлари кафолат қилинган:

  • Ҳудудий фойдаланиш. Истеъмолчиларга, уларнинг турар жойларининг масофаси узоқлигидан қатъий назар, сифатли хизмат кўрсатиш ва мурожаатларнинг оператив тарзда кўриб чиқилишини кафолат қилади.
  • Ташкилий фойдаланиш. Сув каналининг хизматларидан фойдаланиш қоидалари аниқ ва бажариладиган.
  • Ахборот даражасида фойдаланиш. Ташкилот билан ўзаро таъсирнинг барча муолажалари тўғрисидаги тўлиқ ва ишончли маълумот оммавий характерга эга ҳамда ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган шаклда тақдим этилади.

Ҳурматга ҳуқуқ

Мижозларга ҳурмат билан мурожаат қилиш Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқова” корпоратив маданиятининг муҳим элементи бўлиб ҳисобланади, шу сабабдан, ташкилот ходимлари учун, сифатли ва мулойим хизмат кўрсатишни таъминлашга имконият берадиган, ягона талаблар ва этикет меъёрлари белгиланган:

  1. Ҳар битта ва ҳар қайси мижозга нисбатан алоҳида эътибор. Ходимларнинг мижозлар билан мулоқоти мулойим шаклда, диққат ҳамда мижознинг вужудга келган масалаларини (илтимослари) ҳал қилишга тайёрлик билан амалга оширилиши лозим.
  2. Мижознинг илтимосига нисбатан қатъий рад жавобларига йўл қўймаслик. Ходим мижозга ўз фикрига эга бўлишини тақиқлаб қўйиши мумкин эмас, бироқ у ушбу масала бўйича ташкилотнинг фикрини тушунтириши лозим.
  3. Мижознинг вақтига нисбатан ҳурматли ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш. Ходимлар мижознинг вақтига ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ва уни куттирмасликлари керак. Агарда, масала ҳал қилиниши назарда тутилган, вақт тугагач қарор ҳали қабул қилинмаган бўлса, мижозни бу ҳақида дарҳол хабардор қилиб, ва мижоздан у масаланинг ҳал қилиниш вақтини бошқа вақтга ўтказишга рози бўлишини сўраб олиш. Мижоз ходимнинг жойида йўқлигида мурожаат қилиши эҳтимоллиги вужудга келганда, ходим мижоз учун керакли маълумотни қолдириб кетади.
  4. Ходимнинг мижоз борлигида маъсулиятли равишда ўзини тутиши. Ходимлар ўртасидаги мижозларнинг олдидаги мулоқоти мулойим ва ниҳоятда тўғри бўлиши керак, шу билан бирга, расмий равишда-яъни тўлиқ исмни айтиб.

Ўз ҳуқуқ ва манфаатларни химоя қилишга ҳуқуқ

Шахс манфаатларининг бузилиши ёки келишмовчиликлар вужудга келганда, истеъмолчилар Самарқанд вилояти ИЧДК “Сувоқава”га шикоят, даъво ёки иш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин. Ушбу мурожаатни 3 бандда кўрсатилган алоқа каналлари бўйича юбориш мумкин. Мурожаатнинг маҳфийлиги кафолат қилинади.


Охирги ўзгариш вақти: 02/06/2015 16:18 Кўрилганлиги: 229
 
 

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ


Виртуал қабулхона Мурожаат ҳолати Мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби

Жами мурожаатлар: 22 (100%) Кўриб чиқилмоқда: 13 (59%) Кўриб чиқилган ва жавоб берилган: 9 (41%)

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг